"Шереметьево ва Домодедово аэропортларида 42 рейс кечиктирилди, кечикиш 15-45 дақиқани ташкил қилди", - деди агентлик суҳбатдоши. У Внуковода кечикишлар бўлган ё бўлмаганига аниқлик киритмади. 

"Гидромедцентр" ва ФВВ 30 июнь куни 12:30 дан 03:00 гача Москва вилояти ва шаҳрида вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ, дўл кузатилиши, кучли шамол кўтарилиши тўғрисида огоҳлантирган эди. 

Бундан аввал Москва шаҳри ва вилоятида юз берган кучли жала вақтида уч киши ҳалок бўлгани ва камида беш инсон жароҳат олгани ҳақида хабар берилди