Бу ҳақда Россиянинг Федерал мажлисининг расмий «Парламентская газета»си Россия ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмати директорининг ўринбосари Владимир Дрожжов сўзларига асосланган ҳолда ёзмоқда.
Унинг айтишича, ҳозирда Ўзбекистонда "ЎзРосавиа" қўшма корхонаси муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бу корхона қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар, аниқроғи вертолётларни таъмирлаш билан шуғулланади.
Дрожжовнинг қайд этишича, Ўзбекистонда "Т-72 ва Т-62 танклари жуда кўпдир. Ўзбекистон эса уларни таъмирлаш ва модернизация қилишдан манфаатдор".



