Воқеанинг батафсил маълумоти шундай: 24 яшар аёл ўз ўғли билан дўконга киради. Шунда кутилмаганда "Тойота" русумли автомобиль дўкон ичига бузиб киради. Автомобиль боласини қутқаришга шошилган онани уриб юборади. Бола эса устига ағдарилган жавон сабаб бўлиб, тирик қолади. Маълумотларга кўра, машина бошқарувида 78 яшар аёл бўлган.