Бундан аввал Samsung Galaxy S8'нинг видеоси намойиш қилинганди. Шунингдек инсайдерлар Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus қурилмаларининг хусусиятлари ҳақида маълумот беришган эди.
Янги суратлар юқори сифатли бўлиб, уларда қора корпусли телефонни ҳар томондан кўриш мумкин:
Samsung Galaxy S8 ва S8 Plus тақдимоти 29 мартда Нью-Йоркда бўлиб ўтади - бу расман маълум қилинган. Айтганча, муҳим ҳодиса олдидан Samsung Galaxy S7 ва S7 edge'нинг расмий ритейлдаги нархлари кескин пасайди.









