Sunday World нашри маълумотларига кўра, 25 ёшли урғочи денгиз тошбақаси 915 дона тангани ютишнинг уддасидан чиққан. Жарроҳлик амалиёти 4 соат давом этган. «Унинг шунчалик кўп миқдордаги тангаларни қандай ютганини тасаввур қилиш қийин», —дейди ветеринар Пасакорн Бриксвана. Унинг сўзларига кўра, у бу каби ҳолатга илк марта дуч келган.
Ҳайвон бир ҳафта ветеринарлар кўригида қолади, шундан сўнг, денгиз тошбақалари боғи – Sea Turtle Conservation Center ихтиёрига юборилади.
Кўплаб хорижлик сайёҳлар Тайландга яна қайтиш истагида айрим гап-сўзларга ишониб, тошбақаларга тангалар ташлашади. Маҳаллий аҳоли узоқ умр кўриш ниятида шундай қилишади.



