Galaxy S8 қурилмасининг олд панелида тугмалар йўқ, улар экран клавишларига алмаштирилади. Бармоқ излари сканери орқа панелга кўчирилган. Шундай экан, дисплей деярли бутун "майдон"ни эгаллайди. Экран бурчаклари LG G6 смартфони каби. 

Қулоқчинлар, USB Type-C, микрофон ва динамик аввалгидек смартфоннинг пастки қисмига уланади. Телефонни ёқиш ва товуш баланд-пастлигини бошқариш тугмалари, анъанага кўра, қурилманинг ён томонларида. 

Samsung янги телефонини 29 март куни Нью-Йоркда махсус тадбирда намойиш этади.