Хитой кроссовери Россия моделининг деярли олд қисмини тўлиқ кўчирган. Гап олд ёритқич чироқлар, олд бамперларига хос элементлар ҳамда радиатор қафаси ҳақида бормоқда.

Аммо Landwind кроссоверининг ён томонларига “Лада” моделидаги сингари Х-шаклда ишлов берилмаган.
Landwind E36 йўлтанламасига атмосферали 1.6 ва 1,5 литрли кучайтирилган агрегатдан бири ўрнатилади. Кроссовер механик ёки икки сиқувчига эга автоматик узатмалар қутиси билан ишлаб чиқарилади.
Айтиш жоизки, Landwind бошқа моделлар дизайни кўчириши билан боғлиқ биринчи ҳолат эмас. 2014 йилда автомобиль ишлаб чиқарувчиси X7 кроссоверини ишлаб чиққан, у Range Rover Evoque йўлтанламасининг айни нусхаси эди.


