"Аввалги миссиялардан бирортаси Марсда бор топмаганди. Агар биз калций сульфати томирчаларида топган бор Ердаги борга ўхшаш бўлса, унда бу ҳолат томирчаларни ҳосил қилган бу қадимий Марснинг ер ости сувлари Цельсий бўйича 0-60 градус ҳароратга ва нейтралдан нордонгача водород кўрсаткичига эга бўлганини англатади", деб айтди лаборатория ходими Патрик Гасда.

Бор лаборатория томонидан яратилган ChemCam камераси ёрдамида топилди. Олимларнинг айтишича, бор кўпинча суви буғланиб кетган қуруқ ҳудудлар билан боғланади. Бу орада Россиянинг бир нечта ОАВ номаълум сабабларга кўра, Марсда микроблар аниқланганини маълум қилган.