«Меҳнат бозори ва инфляция билан боғлиқ жорий ҳолатлар ва кутилаётган прогнозларни ҳисобга олган ҳолда, қўмита федерал маблағлар бўйича асосий қайта молиялаш ставкасини йиллик 0,5–0,75 фоизгача етказишга қарор қилди», — дейилади хабарда. 

Бундан ташқари, АҚШ Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг яқин уч йилга доир прогнозларини ҳам ўзгартирган. 

Унга кўра, ФЗТ келаётган 2017 йилда қайта молиялаш ставкасини 3 мартага оширишидан огоҳлантирган, деб хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

АҚШ ФЗТ раҳбари Жанет Йеллен буни «буни жуда камтарона тартибга солиш» деб баҳолаган.