"Глобал муаммо ҳисобланган безгакнинг номутаносиб катта улуши Сахара жанубидаги Африка мамлакатларига тўғри келади, - дея таъкидланади тадқиқотда. - 2015 йилда минтақада 90 фоиз безгак касаллиги ва унинг натижасидаги  92 фоиз ўлим ҳолати қайд этилган". Энг заиф қатлам - 5 ёшгача бўлган болалар. Экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, болалар ўлимининг 70 фоизи айнан безгак касаллиги туфайлидир.

ЖССТ касаллик тарқалишини назорат қилишда "сезиларли тафовутлар" мавжудлигини қайд этди: Сахара жанубидаги Африка мамлакатлари аҳолисининг 43 фоизи ҳимояловчи москит тўрлардан ёки ҳашаротларга қарши воситалардан фойдаланмайди, бу касаллик тарқатувчилар билан курашишнинг энг асосий усулларидир.

Шундай бўлса-да, ҳисобот муаллифлари безгакка қарши курашда сезиларли натижаларга эришилганини таъкидлашди: ўтган беш йил ичида безгакни даволашнинг замонавий усуллари қўлланган 22 Африка мамлакатидаги болалар сони 29 фоиздан 51 фоизга кўтарилди. Бундай имкониятга эга бўлган аёллар сони ҳам 6 фоиздан 31 фоизга ўсди. 

2000 йилдан 2010 йилгача бўлган вақт ичида безгак билан курашишга йўналтирилган инвестициялар ошган бўлса-да, ундан кейинги йилларда бундай ҳолат кузатилмаган. ЖССТ бу борада "йирик молиялаштиришга шошилинч эҳтиёж" мавжудлигини таъкидлади.