«Пальмиранинг 80 фоиз аҳолиси кўчирилди. Биз шаҳарда қолганларнинг тақдиридан ташвишдамиз», — деб қайд этган Барозий.
Унинг сўзларига кўра, Сурия армияси ва унинг иттифоқчилари қайта гуруҳланмоқда. Шу сабабли, Барозий, тез орада Пальмира назорати тикланишига ишонч билдирган.
Аввалроқ, Талал Барозий ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари шаҳарни эгаллагани, ҳукумат кучлари Пальмира чеккасига чекингани ҳақида маълум қилганди.



