Габонда Али Бонго президент бўлиб сайлангач, мамлакатда зўравонлик намойишлари бўлиб ўтди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари мингдан зиёд кишини ҳибсга олди.

Айни дамда Габон пойтахтидаги вазият барқарорлашган. Аммо сайлов натижасидан норози бўлганлар намойиши қайта бўлиши ҳам эҳтимолдан йироқ эмас.