“Мамлакат ҳаво бўшлиғи тўлиқ ёпилди. Биз қуролли кучларимиз рухсатисиз парвоз қилган ҳар қандай самолётни уриб туширамиз. Биз ерда ва ҳаводаги ўт очишларга жавоб қайтарамиз”, - деди Йилдирим NTV телеканалига.
У, шунингдек, айрим ташвиқотчилар давлат тўнтаришига қарши чиққанлар орасида турли портлашлар содир этаётганини ҳам маълум қилди.
“Одамларимизга қарата бомбалар отаётганлар бор”, - деган бош вазир.










