Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Маълум қилинишича, А.Х. ва Н.А. фуқаро А.С.нинг ишончига кириб, уни 55 000 АҚШ доллари эвазига гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишлари ва у ерда доимий яшаш гувоҳномасини олиб беришларини айтишган.

Улар келишилган пулдан 25 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.