Вазирлик расмий вакилининг хабар беришича, суҳбат давомида умумий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, Абдулазиз Комилов халқаро конференция доирасида Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано билан ҳам учрашув ўтказган.

Музокаралар давомида Ўзбекистон-Италия кўп қиррали ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.