Жаҳон | 08:45 / 24.08.2018
6334
1 дақиқада ўқилади

Жон Ленноннинг қотилига муддатидан аввал озод этиш бўйича 10-марта рад жавоби берилди

Фото: Paul Goresh/UPI

АҚШдаги шартли равишда муддатдан олдин озод қилиш бўйича комиссия ўнинчи маротаба Марк Дэвид Чепменнинг озод қилиш бўйича илтимосини рад этди. Бу ҳақда New York Daily News хабар бермоқда.

Комиссиянинг фикрича, Чепменнинг муддатидан илгари озод қилиниши «жамият фаровонлиги ва хавфсизлигига» хавф туғдириши мумкин, дея таъкидланади нашрда.

Чепмен 1980 йил 8 декабрда Жон Леннонни ўлдирган. У мусиқачининг орқа томонидан келиб, беш марта ўқ узган. Бу пайтда Леннон рафиқаси Йоко Оно билан овоз ёзиш студиясидан қайтаётган бўлган. Бу воқеадан бир неча соат аввал Чепмен кўчада Леннонни учратиб қолган ва ундан дастхат сўраган.

Фото: AP

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид