Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Нурафшон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Корея Республикасига ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди.
Маълум бўлишича, муқаддам судланган фуқаро М.А. икки нафар фуқарони Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, уларнинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда жами 15 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Терговга қадар текширув жараёнида ушбу маблағлар ҳисобидан 100 АҚШ доллари ва 22,8 миллион сўмнинг жабрланувчиларга қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.



