IV Шуша глобал медиа форуми иштирокчилари билан учрашувда сўзга чиққан Илҳом Алиев украиналик журналист Дмитрий Гордоннинг саволига жавоб берар экан, Украина халқига ўз маслаҳатини билдирди.
«Уруш зудлик билан тўхтатилиши керак. Бироқ Украина ҳеч қачон оккупацияга рози бўлмаслиги лозим. Менинг фикримча, улар айнан шу позицияда турибди», — деди Озарбойжон раҳбари.
Алиевнинг таъкидлашича, ҳар қандай мамлакат учун ҳудудий яхлитлик ва суверенитет асосий тамойил ҳисобланади. Шу боис давлатлар ўз халқаро тан олинган чегараларини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
Президент, шунингдек, урушнинг давом этиши янги қурбонлар, вайронагарчилик ва ҳуманитар муаммоларга сабаб бўлишини қайд этиб, можарони тинч йўл билан ҳал этиш муҳимлигини урғулади.
Маълумот учун, IV Шуша глобал медиа форуми Озарбайжонда халқаро оммавий ахборот воситалари ва экспертлар иштирокида ўтказилмоқда. Форум доирасида минтақавий хавфсизлик, геосиёсий жараёнлар, рақамли ахборот макони ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинмоқда.




