Тошкент вилояти Пискент туманидаги Боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудида мавжуд далаҳовлилар, ҳудудий профилактика инспектори ва тезкор ходимлар томонидан назорат тартибида ўрганилди.
Ўрганиш давомида хонадонлардан бирида яшовчи фуқаро С.Т. уйининг юқори қавати ва том қисмида таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимликларни етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



