Сарой олдидаги майдонда икки давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон раҳбарини Александр Лукашенко самимий кутиб олди.

Давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.