Қайд этилишича, қонун лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилотининг 111-сонли конвенцияси нормаларини миллий қонунчиликка изчил жорий этишга қаратилган.

Унга кўра, Меҳнат кодексида меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш белгилари қатори “терисининг ранги” ва “сиёсий қарашлар” тушунчалари билан тўлдирилмоқда.

Шунингдек, меҳнат муносабатларида инсон шаъни ва қадр-қимматини таъминлаш, иш жойларида шаҳвоний шилқимликнинг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий механизмларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Жумладан, Меҳнат кодексини меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймасликка оид янги норма билан тўлдириш таклиф этилмоқда.