Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банкининг банк хизматлари маркази масъул шахслари, 7 та маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда бошқа шахслар жиноий тил бириктирган ҳолда ҳаракат қилгани маълум бўлди.
Текширув давомида улар 37 нафар фуқаро номига ажратилган имтиёзли маблағларни ўзлаштириш йўли билан жами 1,4 миллиард сўмни талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


