«Дубай, Вена ва Санкт-Петербургдан сўнг Жорж Фридрих Генделнинг «Тамерлано» операси Парижни забт этди.


Ушбу асар Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри томонидан Европанинг энг нуфузли саҳналаридан бири — Версал саройининг Қироллик операсида ижро этилди.


Иқтидорли мусиқачиларимизнинг жонли наволаридан баҳраманд бўлар эканман, маданий дипломатия турли халқларни бирлаштиришга қодир эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим», деб ёзди у ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.





