Қирғизистоннинг Ўш вилоятида, қирғиз-ўзбек давлат чегарасида жойлашган “Дўстлик” чегара ветеринария назорат пункти Ўзбекистондан олиб кирилган 650 кг колбаса маҳсулотларини ортга қайтариб юборди.
Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, маҳсулотлар ёрлиқсиз бўлиб, Евросиё иқтисодий иттифоқининг ветеринария-санитария талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
“Аниқланган қоидабузарликлар асосида юкларни Қирғизистон Республикасига олиб кириш тақиқланди. Инспекторлар тегишли баённомалар тузди, шундан сўнг юклар “Дўстлик” чегара ветеринария назорат пункти орқали Ўзбекистон Республикасига қайтарилди”, – дейилади вазирлик хабарида.



