Миллий статистика қўмитаси 2026 йил бошида ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларини тақдим этди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси 39 миллионни ташкил этиб, шундан 11,9 миллиони ёки 30,5 фоизи – 14 ёшга тўлмаган болалардан иборат.
Аҳолининг 15 млн нафари ёки 38,5 фоизи ҳали 20 ёшга тўлмаган.
Ҳали ўттизга кирмаганлар эса 20,3 млн нафар ёки жами аҳолининг 52 фоизини ташкил этади.

Аҳолининг жинс бўйича тақсимланишига келсак, 40–44 ёш оралиғидаги ёш тоифасида аёллар ва эркаклар сони тенглигини кўриш мумкин. Бу ёшгача бўлганлар орасида эркаклар кўпроқ, бу ёшдан кейин эса аёллар кўпроқни ташкил этади.
Статқўм маълумотига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон аҳолисининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшни ташкил этган.

