Унинг қайд этишича, Франция Ўзбекистоннинг Европадаги энг муҳим стратегик ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик энергетика, транспорт, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш каби қатор устувор соҳаларни қамраб олган.

Саида Мирзиёева Ўзбекистон Марказий Осиёда ишончли ва барқарор ҳамкор сифатидаги мавқеини сақлаб қолган ҳолда, Франция ва умуман Европа давлатлари билан ўзаро манфаатли шерикликни келгусида ҳам изчил мустаҳкамлаш ниятида эканини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги конструктив мулоқот ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш ҳар икки томон учун муҳим аҳамият касб этади.






