Бугун, 28 июн куни Тошкент давлат аграр университетида ёнғин содир бўлди.
Хабар қилинишича, соат 15:17 да «112» тизимидан Тошкент вилояти ФВББга Тошкент давлат аграр университети спорт комплекси биносининг том қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:59 да қуршаб олинган ҳамда соат 16:15 да тўлиқ бартараф этилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.



