Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 14 июн куни соат 4:20 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида юк машинаси ён томонга ағдарилиб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган, қурбонлар йўқ. Фақат автомобилга ортилган барча юклар йўлга сочилиб кетган.

Screenshot_3

ФВВнинг Қамчиқ махсус қидирув бошқармаси қутқарувчилари етиб бориб, ЙТҲ оқибатларини бартараф этишган.

Аввалроқ Қамчиқ довонида Spark жарликка тушиб кетганди.