Воқеа 12 июн куни Махтумқули кўчасида рўй берган.

ИИББ хабарига кўра, Cobalt ҳайдовчиси 1992 й.т. Д.Д. ҳамда Nexia-3 ҳайдовчиси 1998 й.т. Ш.А. йўл талашиш оқибатида ўзаро тортишиб қолган.

“Улар автомобилдан тушиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, йўлнинг қатнов қисмида жамоат тартибини бузиб ўзаро уришишган”, – дейилади расмий хабарда.

Ҳолат юзасидан ҳар иккала ҳайдовчига нисбатан майда безорилик моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.