Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Арманистон бош вазири Никол Пашинянга унинг “Ватандошлик келишуви” партияси парламент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Арманистон бош вазири матбуот хизмати хабар қилди.

“Сайлов натижалари арман халқининг сизнинг ички ва ташқи сиёсатингизга, жумладан, Жанубий Кавказда тинчлик ва фаровонликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларингизга бўлган юксак ишончининг амалий тасдиғидир.

Ишончим комилки, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз орқали келажакда ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янада кенгайтира оламиз”, – дейилади хатда.

Ўзбекистон етакчиси Арманистон раҳбарига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва улкан муваффақиятлар, дўст Арманистон халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.