Сурхондарё вилояти, Жарқўрғон туманида чўмилиш учун дарёга борган 6 нафар йигитнинг 3 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.
Қайд қилинишича, туманнинг Намуна маҳалласида истиқомат қилувчи 18 ёшли 6 нафар йигит чўмилиш мақсадида Сурхон дарёсига борган. Улардан 5 нафари сувга тушган ва 3 нафарини сув оқизиб кетган. 2 нафарини яқин атрофда бўлган фуқаролар қутқарган.
Махсус қутқарув хизмати ғаввослари томонидан улардан 2 нафарининг жасади сувдан чиқарилган. Яна бир жасад қидирилмоқда.



