Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, ҳодиса 10 июнь куни соат 07:25 да халқаро аҳамиятга эга бўлган «Тошкент – Ўш» автомобиль йўлининг 163-километрида, Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Spark» русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси ағдарилиб, йўл четидаги жарликка тушиб кетган.
ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жиддий тан жароҳатлари олмаган.
Воқеа жойига ФВВнинг «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси қутқарувчилари тезкорлик билан етиб келиб, махсус қутқарув крани ёрдамида автомобилни жарликдан олиб чиққан. Шундан сўнг транспорт воситаси эвакуатор орқали белгиланган манзилга юборилган.
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
19:06 / 11.06.20264 2571 мин
Қамчиқ довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Spark» русумли автомобиль йўл четидаги жарликка ағдарилиб кетди. Ҳодиса жойига етиб келган ФВВ қутқарувчилари автомобилни махсус техника ёрдамида жарликдан олиб чиқди.



