Вилоят ЙҲХБ хабар беришича, ҳодиса 3 июн куни соат 08:30 лар атрофида Нурота тумани «Тинчлик» МФЙ ҳудудидан ўтувчи D-191 Қизилқум ҳалқа йўлининг 86-километрида содир бўлган.
Tico ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келиб, асосий йўлда ҳаракатланаётган Sinotruk юк машинасига йўл бермасдан ҳаракатланиб, унга бориб урилган.
Tico ҳайдовчиси олинган тан жароҳатлари туфайли олган туман шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.


Ҳодисадан сўнг маҳаллий аҳоли билан учрашув ўтказилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари муҳокама қилинган. Шунингдек, сайёр қабулда фуқаролар томонидан йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича билдирилган таклифларни амалга ошириш юзасидан масъулларга топшириқлар берилган.



