Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси ходими Э.Ф. ва реанимация бўлими ҳамшираси М.С. ушланган.

Тергов материалларига кўра, улар юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.М.ни мазкур тиббиёт бирлашмасига фаррош лавозимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Гумонланувчилар бу хизмат эвазига 10 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (пора бериш билан боғлиқ ҳаракатлар) асосида жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.