Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқандда ўтаётган Глобал экологик жамғарма Ассамблеяси доирасида 5 июнь куни БМТ Бош котиби ўринбосари – UNEP ижрочи директори Ингер Андерсен ҳамда Глобал экологик жамғарма бош ижрочи директори Клод Гаскон билан учрашди.

«Мулоқот чоғида минтақамиз учун ғоят муҳим бўлган масалалар: чўлланиш ва ерлар деградациясига қарши курашиш, ҳаво сифати мониторинги, биологик хилма-хилликни асраш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш мавзуларини муҳокама қилдик.

UNEP ва GEF раҳбариятига мамлакатимиздаги «яшил» ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётгани ҳамда амалий экологик ечимларни илгари суришга қўшаётган ҳиссалари учун чуқур миннатдорлик билдириб, жамғарманинг Самарқанддаги тарихий Ассамблеяси муваффақиятли ўтгани муносабати билан табриклайман», деб ёзди Саида Мирзиёева.