Маълум қилинишича, воқеа 19 май куни Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган. Дарс жараёнида информатика фани ўқитувчиси ва 9-синф ўқувчиси ўртасида жанжал келиб чиққан. ИИВ ахборотига кўра, ўқувчи дарс интизомига риоя қилмаган ва ўқитувчининг талабларини бажармаган. Шундан кейин икки томон ўртасида жанжал юзага келган.

Орадан кўп ўтмай, ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

25 май куни эса мазкур ҳолат бўйича ўқитувчига нисбатан очилган жиноят иши тугатилгани маълум қилинди. Ички ишлар вазирлиги яқин вақт ичида бу борада қўшимча расмий маълумот берилишини билдирган.