27 май, чоршанба куни Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 4:00 дан ҳаракатланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқароларга Қурбон ҳайити намозига боришда жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Аввалроқ, Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкентдан ҳудудларга қўшимча маҳаллий авиақатновлар қўйилиши ҳақида хабар берилган эди. 25–31 май кунлари Uzbekistan Airways, Silk Avia ва Centrum Air авиакомпаниялари томонидан Тошкентдан Бухоро, Термиз, Урганч ва Нукусга жами 28 та қўшимча авиарейс амалга оширилади. Улар орқали 9 мингга яқин йўловчини манзилга етказиш режалаштирилган.
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
22:55 / 25.05.20262 0941 мин
Йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида фуқароларга Қурбон ҳайити намозига боришда жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинади.



