Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори ва “Истанбул Бошоқшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Суперлигаси мавсумини энг яхши тўпурар сифатида якунлади. 

Ўзбекистонлик ҳужумчи ушбу мавсумда 22 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

“Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу ҳисобида ҳам шунча гол бор, лекин голларнинг 6 тасини пеналтидан урганлиги сабабли тўпурарлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. 

Учинчи ўринни “Фенербахче” аъзоси Андерсон Талиска эгаллади. Бразилиялик ярим ҳимоячи мавсумни 19 та гол ва 4 та ассист билан якунлади.

Суперлига тўпурарлари рейтинги:

Элдор Шомуродов — 22 гол, 5 ассист.

Пол Онуачу — 22 гол, 2 ассист.

Андерсон Талиска — 19 гол, 4 ассист.