“Ҳазрат Султон” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қозоғистон давлат маслаҳатчиси Ерлан Карин, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кушеров ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Маълум қилинишича, бугун Туркистон шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити бўлиб ўтади.

Шунингдек, саммит иштирокчилари учун Туркистон шаҳридаги тарихий ёдгорликлар ва маданий объектлар билан танишув дастури ҳам режалаштирилган.



