Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 14 май куни Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида иштирок этди.

«Бугун Бухорода ўз ишини бошлаган Осиё хотин-қизлари иккинчи форумида Ўзбекистон Республикаси Президентининг анжуман иштирокчилари — бутун Осиёдан жам бўлган етакчи аёлларга: сиёсатчи, тадбиркор, олима ва экспертларга йўллаган мурожаатини ўқиб эшиттирдим.

Президентимиз мурожаатида форум қатнашчиларининг юксак касбий маҳорати, бой билим ва тажрибаси нафақат минтақамизда, балки бутун дунёда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясига самарали хизмат қилиши алоҳида таъкидланди», деб ёзди Саида Мирзиёева.