Интернетда тарқалган видеога қараганда, суюқ бетон – йўл ёқасидаги дренаж ариқчасининг тўлиб қолишига олиб келган.

Экология бошқармаси ҳуқуқбузарга чора кўрди. Аниқланишича, Шофайз кўчасида фуқаро Б.А. суюқ қурилиш чиқиндиларини йўлнинг қатнов қисмига тўкиб юборган.

Фото: Тошкент шаҳар Экология бошқармаси

Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳудудни тозалаш ва чиқиндиларни белгиланган тартибда бартараф этиш буюрилди.