Оила тебратиш учун Россияга бориб меҳнат қилган Довурбек ҳозир қишлоғига қайтиб келиб, ипак қурти олиб парвариш қиляпти.

“Яхши ниятда тўрт “коробка” қурт олганмиз. Уларга меҳр бериб боқяпмиз, ҳадемай пилла ўрашга тушади.

Довурбек Сирожиддинов

Қуртларни оч қолдирмаслик учун далаларда меҳнат қилиб, тут баргини кесиб машинага юклаб уйга олиб борамиз. Бу юмушларнинг ўзига яраша гашти бор, албатта. Дала ҳаёти мазза! Тоза ҳаво, атрофда қурбақалар қуриллаган...

Баргларни кесиб қуртларга берасиз, уларнинг шитир-шитир қилиб овоз чиқариб ейишини кўриб бир маза қиласиз, мияларингиз дам олади. Чарчоқларингиз ҳам чиқиб кетади.

Қуртлар ўз фарзандингиздек бўлиб қолар экан. Пиллаларимизни эсон-омон топшириб олсак юзимиз ёруғ бўлади. Худо хоҳласа, мана оз қолди... Аввалари ипак қуртини ота-боболаримиз боқарди. Улардан ўрганиб бу юмушни давом эттиряпмиз.

Тут дарахтининг ўтини ҳам уйимизга киряпти”, — дейди Довурбек Сирожиддинов.