11 майга ўтар кечаси Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасининг навбатчилик қисмига Янгиҳаёт тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсида фуқаро ёрдамга муҳтож экани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум бўлишича, Б.М. исмли фуқаро балиқ овлаш мақсадида дарё ўртасидаги оролчалардан бирига чиққан. Бироқ кучли ёмғир сабаб сув сатҳи тез кўтарилиб, у хавфсиз ҳудудга мустақил қайтиб чиқа олмай қолган.

Ҳодиса жойига зудлик билан етиб борган Тошкент шаҳар ФВБ қутқарувчилари махсус қутқарув ишларини амалга ошириб, фуқарони хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.