1 майдан бошлаб Тошкент метросининг “Ер усти ҳалқа йўли” йўналишида поездлар соат 5:00 дан ҳаракатлана бошлади.

Бунгача метрополитеннинг бошқа йўналишларидан фарқли равишда, ер усти ҳалқа йўлидаги бекатлар соат 6:00 дан иш бошлар эди.

Шу билан бирга, бу линиянинг иш вақти бундан кейин ҳам 23:00 гача бўлиб қолади. Қолган барча йўналишларда поездлар тунги 00:00 гача ҳаракатланади.