Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида «Жалолиддин Мангуберди» тезюрар поезди қатнови 3 майдан бошланади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Поезд 7 соат 30 минутда манзилга етиб боради. Чипта нархи 780 минг сўм.

Қатнов кунлари:
- Тошкент → Хива: ҳафтанинг сешанба, пайшанба, шанба кунлари;
- Хива → Тошкент: ҳафтанинг чоршанба, жума, якшанба кунлари.
Ҳаракат жадвали:
Тошкент Марказий вокзали → Хива
- Жўнаш: 07:00
- Етиб бориш: 14:31
Хива → Тошкент Марказий вокзали
- Жўнаш: 07:20
- Етиб келиш: 14:51
Қатнов бошланиш саналари:
- 3 май — Тошкентдан илк қатнов;
- 4 май — Хивадан илк қатнов.
Чипталарни темир йўл чиптахоналарида ва электрон тарзда eticket.railway.uz орқали харид қилиш мумкин.

