Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нарпай тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Д.А., М.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Пахтачи тумани ҳудудида ноқонуний фаолият юритиб келгани аниқланган.

Улар таркибида олтин бўлиши мумкин бўлган 5 тонна маъданли тошларни тегишли рухсатномасиз қазиб олиб, қўлбола усулда ясалган ускуналар ёрдамида олтин ажратиб олиш билан шуғулланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 196-2-моддаси (фойдали қазилмаларни олтин изловчилар усулида рухсатномасиз қазиб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.