Президентнинг 2026 йил 16 апрелдаги ПФ–62-сон фармони билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳалок бўлган шахсларнинг яқинларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида янги компенсация тўлови жорий этилди.
Хусусан, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари, шунингдек, уларнинг турмуш ўртоқлари (бевалари)га уй-жой коммунал хизматлари учун тўловларнинг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш белгиланди.
Мазкур чора аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва давлат томонидан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамни янада кенгайтиришга хизмат қилади.



