Маълум қилинишича, @iiv_shxbb_bot орқали фуқаролар ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилаётган коррупция, тамагирлик ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида тез ва осон хабар бериши мумкин.

Шунингдек, мазкур бот орқали ходимларнинг хизмат фаолияти давомида дуч келаётган муаммолари ҳақида ҳам мурожаат йўллаш имконияти яратилган.

Қайд этилишича, ҳар бир келиб тушган хабар тезкор равишда текширилади ва мурожаат этувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Мазкур ботнинг асосий мақсади — Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси билан самарали алоқа ўрнатиш, тизимда шаффофлик ва адолатни таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдан иборат.

Фуқаролар, шунингдек, қўшимча равишда 71-231-31-74 ишонч телефони орқали ҳам мурожаат йўллаши мумкин.