Тарихий ва этнографик манбаларга кўра, Тошкент воҳасида палов тайёрлаш маданияти асрлар давомида шаклланган. Тўй оши асосан тонг саҳарда, қалин деворли чўян қозонларда пиширилади.

Вазирликнинг қайд этишича, географик кўрсаткич мақоми – Тошкент тўй ошининг номи ва анъанавий тайёрлаш технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилади ҳамда маҳсулот сифатининг давлат меъёрларига мувофиқлигини кафолатлайди.

“Тошкент тўй оши – аждодлар мероси, миллий қадриятлар ва халқ руҳининг ёрқин ифодаси бўлиб, бугун гастрономик туризмни ривожлантириш ҳамда миллий брендни халқаро миқёсда тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этмоқда”, – дейилади адлия ахборотида.

Маълумот учун, географик кўрсаткич – маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ва унинг ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.