Туркия Суперлигаси 29-тури доирасида “Истанбул Бошоқшеҳир” ўз майдонида “Генчлербирлиги”ни қабул қилди.  

Мезбонларнинг учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 9- ва 40-дақиқаларда меҳмонлар дарвозасига гол уриб, дублга эришди. У 80-дақиқада захирага олинди.

Баҳс “Истанбул Бошоқшеҳир”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Элдор Шомуродов Туркия суперлигасида бешта ўйиндан буён майдонни голсиз тарк этаётганди.

Истанбул жамоаси айни дамда 47 очко билан бешинчи ўринда, Шомуродов эса 18 та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.

Тўпурар пойгасида  “Трабзонспор” ҳужумчиси Пол Онуачу 22 та гол билан етакчилик қилмоқда.